Мансуров Бахтиёр ШамуродовичУролог, эндоуролог, лапароскопик уролог
‹ Барча йўналишлар ва шифокорлар
Урология Бухорода
Бухородаги «Ulug'bek Ultramed» клиникасининг урология бўлимида урологлар беморларни қабул қилади, текширади ва операция қилади, жумладан эндоурологик ва лапароскопик усулда. 2025-йилда урология ва гинекология бўйича 751 та операция қилдик; уларнинг ҳар бешинчиси Бухоро вилоятида фақат бизда бажарилади. Урологик операцияларнинг бир қисми Давлат тиббий суғурта жамғармаси ҳисобидан — кўрсатма ва жамғарма шартларига кўра бажарилади.
Қабулхона: +998 65 221-76-74 · Ду–Ша, 8:30–16:00
Хизматлар
Текширув
- Буйрак, сийдик пуфаги ва простата УЗИ
- ТРУЗИ — простатани тўғри ичак орқали УЗИ
- ПСА таҳлили
- Систоскопия — сийдик пуфагини ичидан кўриш
- Простата бези биопсияси
Буйрак, сийдик найи ва сийдик пуфаги тошлари
- Буйрак тошларини тешик орқали майдалаш (перкутан нефролитотрипсия), жумладан маржонсимон тошларни
- Буйрак тошларини кесмасдан, сийдик йўллари орқали майдалаш (ретроград интраренал нефролитотрипсия)
- Сийдик найи тошларини майдалаш (контакт уретеролитотрипсия)
- Сийдик пуфаги тошларини майдалаш (систолитотрипсия)
- Тошларни лапароскопик олиб ташлаш (литотомия)
- Сийдик найига стент қўйиш ва уни олиб ташлаш
Простата аденомаси
- Аденомани лазер билан энуклеация қилиш (HoLEP) — 150 г дан катта аденомада ҳам
- Простатани трансуретрал резексия қилиш (ТУРП)
Буйрак, сийдик пуфаги ва простата ўсмалари
- Буйрак ўсмасини буйракни сақлаб қолган ҳолда лапароскопик олиб ташлаш (резексия)
- Буйракни лапароскопик олиб ташлаш (нефректомия)
- Лапароскопик простатектомия
- Сийдик пуфаги ўсмасини трансуретрал резексия қилиш
- Систопростатектомия
Реконструктив ва бошқа операциялар
- Буйрак жоми ва сийдик найи туташган жойни лапароскопик пластика қилиш
- Сийдик найини лапароскопик тиклаш (уретеро-уретероанастомоз)
- Сийдик чиқариш канали операциялари: уретротомия, анастомоз, буккал пластика
- Буйрак усти безини лапароскопик олиб ташлаш (адреналектомия)
- Буйрак кистаси: лапароскопик олиб ташлаш ёки пунксия
- Аёлларда сийдик тута олмасликда TVT-O операцияси
- Варикоцеле, гидроцеле ва мояк кистаси
- Чов чуррасини пластика қилиш
- Тешик орқали нефростомия ва систостомия
Хизматлар нархини қабулхонадан билиб олишингиз мумкин.
Ким қабул қилади
Атоев Шерзод ШарифовичУролог, реконструктив урогинеколог, эндохирург
Дўстов Нодирбек ҲалимовичУролог, эндоуролог
Ёдгоров Иброхим ФахриддиновичУролог, эндоуролог, андролог
Курбанов Бекзод ЗулфикаровичУролог, онкоуролог, лапароскопик хирург
Қабулга ёзилиш
Урология
Йўналиш, шифокор ва вақт — бир дақиқада. Киоск учун код SMS орқали келади.
Хўжа Исмат Бухорий кўчаси, 64 · Ду–Ша, 8:30–16:00
